05.11.2024 14:33
2125
Бензема: «Реал»да «Олтин тўп» ютишинг мумкин, аммо кетма-кет икки ўйинда гол уролмасанг «ўлдиришади»

«Реал» собиқ ҳужумчиси Карим Бензема «қаймоқранглилар»нинг ҳозирги форварди Килиан Мбаппега бўлган босим даражаси ҳақида гапирди.

«Менимча, Мбаппе бу ерда катта босим борлигини тушунади. «Реал» — «Олтин тўп»ни қўлга киритишинг мумкин бўлган клуб, лекин кетма-кет икки ёки учта ўйинда гол уролмасанг, «ўлим»га дучор бўласан. 

У шундай яшашни ўрганиши керак ва ўзини жуда кўп босим остига қўйиши керак. Ҳар бир баҳс янги ўйин ва у гол уриши керак, чунки у бу ерга фақат гол уриш учун олиб келинган. Мадридда муваффақиятга эришиш учун унда етарли даража ва ҳамма нарса бор», — дейди ҳозир «Ал Иттиҳод»да ўйнаётган Бензема El Chiringuito'га. 

Мбаппе 2024 йил ёзида «Реал»га ўтганди. У Мадрид клуби таркибида барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар