05.11.2024 13:42
1064
«Бавария» «Айнтрахт» тўпурари Омар Мармушга қизиқмоқда

«Бавария» Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхен клуби 25 ёшли ҳужумчини келаси ёзда трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда «Бавария» ва «Айнтрахт» ўртасида ҳеч қандай келишув йўқ, аммо норасмий музокаралар аллақачон бўлиб ўтган.

Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл мисрлик футболчининг ўйинига мухлис ҳисобланади. 

Таъкидланишича, «Айнтрахт» футболчининг трансфери учун 50-60 млн евро сўрайди.

Бу мавсумда Мармуш Бундеслиганинг 9 та учрашувида 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. У тўпурарлар пойгасида «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейндан (11) кейин 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар