05.11.2024 16:50
2027
Аморим «Ман Сити»нинг қизиқиши ҳақида: «МЮ»ни бошқаришни истадим – бу мен учун аниқ танлов эди»

Рубен Аморим «Манчестер Сити» клубининг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.

Португалиялик мутахассис аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи деб эълон қилинганди.

«МЮ» - менинг клубим, бу мен учун якдил ва аниқ танлов эди.

«Юнайтед» билан шартнома имзолаш ва бу клубни бошқариш – мен истаган қарор эди», – дейди Рубен Аморим.

Маълумот учун, Аморим қўл остидаги «Спортинг» бугун ЕЧЛ 4-тури доирасида «Ман Сити»га қарши майдонга тушади. Рубен 11 ноябр куни Манчестерга йўл олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар