Аморим: «Бу «МЮ» мухлислари учун оғир, лекин «Ман Сити» — дунёнинг энг кучли жамоаси»
Рубен Аморим «Манчестер Сити»ни дунёнинг энг кучли жамоаси деб атади.
Чемпионлар Лигасининг 4-турида Аморим бошқарувидаги «Спортинг» «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади.
Португалиялик мураббий учун бу баҳс «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтишидан олдинги сўнгги ўйин бўлади.
«Мен учун бу — «Спортинг» мураббийи сифатидаги навбатдаги ва муҳим ўйин.
Пеп Гвардиола — дунёдаги энг яхши мураббий. «Манчестер Юнайтед» мухлислари учун қийин эканини биламан, лекин «Манчестер Сити»ни дунёнинг энг яхши жамоаси деб ҳисоблайман», — дея Аморимнинг сўзларини келтиради Eurosport.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар