04.11.2024 12:40
2843
Теглар
Ван Нистелрой: «МЮ» вазиятлардан фойдалана олмаётгани учун кўп очколар йўқотяпти»

«Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик бош мураббийи Руд ван Нистелрой АПЛ 10-туридан ўрин олган «Челси»га (1:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Иккинчи тўпни кирита олмаганимиз ва мавжуд имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Бу туйғу нафақат шахсан менда, балки кийиниш хонасида ҳам шундай ҳолат. 

Охирги ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаганимиз учун бир неча очко йўқотдик. Лекин кўп имконият яратаётганимиз яхши. Шу сабабдан жуда ташвишланмайман. Қачонки, футболчилар ўйинга киришса, натижаларга эриша бошлашса ва ўзларига ишонч пайдо бўлса, голлар ҳам келади. 

Рубен Аморим (янги бош мураббий)? У билан яқиндан танишишни интиқлик билан кутяпман. У ўзини ёш, истеъдодли мураббий сифатида кўрсатди ва Португалияда узоқ йиллар давомида муваффақият қозонди. Шундай экан, аввал ҳам айтганимдек, клубнинг олдинга силжишига ёрдам беришда давом этишни интиқлик билан кутаман. Бу — менинг асосий мақсадим.

 билан гаплашмадим ва ҳозирча бундай қилиш ниятим ҳам йўқ. Пайшанба ва якшанба кунги ўйинларга тайёргарлик кўриш учун ўз ишимни қиляпман, аммо бу орада янги бош мураббий билан мулоқотда вазият қандай ривожланишини кутаман», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради MEN.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар