Мареска: «Қийин ўйин бўлишини билардик. Дурангдан мамнунмиз»
«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 10-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Биз кўп сабабларга кўра бу ўйин қийин бўлишини билардик. Гол урдик ва қайта олдик. Шундан кейин ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Мамнунмиз, чунки ўйин қанчалик оғир бўлишини билардик.
«Юнайтед» футболчилари ўзларининг етарли даражада яхши эканлигини исботлашмоқчи. Янги мураббийнинг ғоялари турлича, шунинг учун биз бошқача тайёргарлик кўришимиз керак эди.
Густонинг Кукуреляга алмаштирилиши? Бу вазиятдан кўриниб турган ўзгариш эди. Биз тактик жиҳатдан ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Гап Малонинг жароҳатида эмас, бу — шунчаки тактик қарор», — дейди италиялик мутахассис BBC'га.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар