«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серия 11-туридан ўрин олган «Аталанта» (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ростгўй бўлишим керак. Ўйлайманки, ўйинимиз яхши чиқди. Албатта, голларда ҳал қилувчи рол ўйнаган вазиятлар борки, биз яхшироқ ҳаракат қилсак бўларди. Лекин жамоамни очлиги ва ишга муносабати учун айблай олмайман.
Статистикани кўрдик — жуда мувозанатли. Биз жуда кўп босим уюштирдик ва бу жуда кўп куч талаб қилди.
Менимча, ҳозирда биздан кучлироқ бўлган жамоага қарши чиқдик. Буни матбуот анжуманида ўзимни ҳимоя қилиш учун айтмаяпман. «Аталанта» Чемпионлар Лигасида мунтазам қатнашади, ўтган мавсумда «Байер»ни мағлуб этиб, Европа Лигасида ғолиб чиқди. Уларда ҳаммани қўрқитадиган катта таркиб бор.
«Аталанта» ўтган мавсумда ЕЧЛга йўлланма олганини, биз эса 10-ўринни эгаллаганимизни унутмайлик. Уларнинг кекса мураббийи бор – унинг ёши катталигини эмас, клуб билан анчадан бери ишлаганини айтяпман. «Аталанта»га ютқазиш уят эмас, биз учун улар — етишимиз керак бўлган мўлжал», — дейди Конте DAZN эфирида.