Франция чемпионати 10-тури доирасидаги сўнгги ўйинда «Марсел» муҳим ғалабага эришди.
Сафарда «Нант» меҳмони бўлган де Дзерби шогирдлари Мопенинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, Кадевере фарқни йўққа чиқарди. 61-дақиқада эса Мэйсон Гринвуд марселликларга ғалаба келтирди – 2:1.
Шу тариқа, марселликлар 20 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, Гринвуд чемпионатдаги 7та голи билан тўпурарлар курашида Барколадан (8та) кейин 7та гол билан 2-ўринда бормоқда.
Франция чемпионати. 10-тур
Нант – Марсел 1:2
Голлар: 0:1 – 24 Мопе, 1:1 – 39 Кадевере, 1:2 – 61 Гринвуд.
Нант – Лафон, Коцца, Паллуа, Кастеллетто, Коко (Амьян, 68), Дуглас (Гирасси, 80), Чиривелья, Томас (Ганаго, 68), Саймон, Кадевере (Гбамен, 80), Муҳаммад (Аблин, 68).
Марсель – Рульи, Мерлен (Мурильо, 59), Балерди, Лирола (Корнелиус, 69), Кондогбиа, Хейбьерг, Рабьо, Коне (Луис Энрике, 59), Роу (Брассье, 69), Гринвуд, Мопе.