04.11.2024 16:02
2087
Теглар
«Эртанги рақибимиз аввалгилари ичида энг кучлиси» - Камолиддин Тожиев «Ар Райян» билан ўйин ҳақида

«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев ва жамоа яримҳимоячи Абдурауф Бўриев Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги «Ар Райян»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Камолиддин Тожиев — «Эртага қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. «Ар Райян» — Элит ЧЛда дуч келган аввалги 3 рақибларимизнинг барчасидан кучли жамоа. Айниқса, рақибнинг олдинги чизиғи.

Ўз уйимизда ўйнамаётганимиз? Бу натижага таъсир қилади деб ўйламайман. Чунки Ўзбекистонда — ўз мухлисларимиз қаршисида ҳаракатланамиз.

Рақибимиз жиддий. Уларга қарши очиқ ўйин кўрсатиш қийинроқ кечади».

Абдурауф Бўриев — «Эртанги ўйинда боримизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Жароҳат? Тез қайта олдим, жисмоний жиҳатдан бироз муаммо сезилди, озгина дискомфорт бўлди. Лекин халқаро ўйинларда тажриба ҳам бор ва эндилкида ҳамма ўйинга максимал ёндашишга ҳаракат қиламан».

Жамоанинг кайфияти яхши. Тўғри, ички чемпионатда совринларсиз қолдик, аммо олдимизда Чемпионлар лигаси баҳслари бор ва унда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз».

«Пахтакор» — «Ар Раян» ўйини эртага, 5 ноябрь куни «Жар» стадионида соат 19:00 да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар