04.11.2024 18:50
2007
«Ар Райян» бош мураббийи: «Пахтакор»нинг индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилари бор»

«Ар Райян» бош мураббийи Юнус Али ва жамоа яримҳимоячиси Абдулазиз Ҳатем Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги «Пахтакор»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Юнус Али — «Пахтакор» жуда яхши жамоа. Эртанги ўйин ўйин қийин ўтади, аммо ортга ижобий натижа билан қайтишни истаймиз.

Дастлабки 3 та баҳсда мағлубиятга учрадик. «Ан Наср»га қарши ўйинда ажойиб ўйнадик, лекин ғалаба қозона олмадик. Албатта, бу оғир жараён, лекин ўз услубимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

«Ас Садд»га қарши қийин ўйин ўтказдик, бу жамоанинг руҳий ҳолатига салбий таъсир ўтказди, аммо ҳозир тикландик ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатдамиз.

«Пахтакор»ни ўрганиб чиқдик. Яхши жамоа. Уларда индивидуал жиҳатдан кучли ва хавфли ўйинчилари бор. Шундай экан, Тошкент клубини кучсиз деб бўлмайди. Бу янги форматдаги мусобақа. Ҳар бир рақибга жиддий қарашимиз керак.

Иккала жамоа ҳам майдонда натижа учун курашади».

Абдулазиз Ҳатем — «Бутун жамоа эртанги муҳим баҳсга тайёр. Кетма-кет 3 ўйинда енгилдик. Бу нохуш анъанага чек қўйишимиз керак.

Бу турнирдаги ҳар бир ўйин кескин тус олиши аниқ. Ғалаба қозониб, жадвалда кўтарилиш вақти келди деб ўйлайман.

«Пахтакор» билан баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳақида тасаввурга эга бўлишим мумкинми? Энг аввало эртанги ўйин ҳақида ўйлаябман. Кейин миллий жамоа ҳақида ўйлашим мумкин. Ўзбек клублари футболчиларни жисмоний жиҳатдан «Пахтакор» кучли деб биламан», - дея футболчининг фикрини келтирган Tribuna.uz сайти мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар