«Манчестер Юнайтед»нинг бўлажак мураббийи Рубен Аморим Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги «Спортинг» - «Манчестер Сити» учрашуви олдидан «МЮ» мухлислари ҳар қандай ҳолатда ҳам хулоса қилишга шошилмаслиги кераклигини айтди.
Бу Аморимнинг «Спортинг» бош мураббийи сифатида ЕЧЛдаги сўнгги учрашувига айланади. Мураббий бу баҳсдан кейин Лиссабон жамоаси бошқарувида яна битта ўйинни ўтказиб, ФИФА кунларида Манчестерга йўл олади ва жамоа бош мураббийига айланади.
«МЮ»га ўтишим олдидан бу баҳсда иштирок этаётганимга қарамай, бор эътиборим «Спортинг»нинг ғалабасига қаратилган. «Сити» билан ўйиндан кейин қандай хулоса қилишади, бу муҳим эмас, чунки улар хато бўлиши мумкин.
Натижа салбий бўлса, уларнинг кутилмалари пасайиши, агар «Спортинг» ютса яна кимдир янги Алекс Фергюсон келаётгани ҳақида ўйлаши мумкин. Жуда қийин бўлади. Аммо хулоса қилишга шошилмаслик керак», - дейди Аморим.
Маълумот учун, «Спортинг» 5 ноябр куни Англиянинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 01:00да бошланади.