03.11.2024 15:56
13329
Теглар
«ПСЖ» ўйинчиси ҳам четлатилиши керак эди» – «Ланс» мураббийи Ҳусановнинг қизил карточкаси ҳақида

«ПСЖ» - «Ланс» (1:0) учрашувидан кейин лансликлар бош мураббийи Уилл Стил Абдуқодир Ҳусановнинг майдондан четлатилиши ҳақида фикрини билдирди.

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи Париж клубига қарши баҳснинг 1-бўлимида огоҳлантирилган бўлса, 59-дақиқада Ашраф Ҳакимига нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилди. 

«Ўша вазиятни яққол кўра олмагандим. Аммо ўйинда «ПСЖ» ўйинчиси ҳам четлатилиши керак эди. Мағлубиятга ҳакамни айблай олмайман, ўзимизни хатоларни таҳлил қилишимиз керак. Франциялик ҳакамлар ҳақида қандай фикрда эканимни эса олдинроқ айтганман», - дейди лансликлар бош мураббийи Уилл Стилл.

Ҳусановнинг келаси баҳсда «Нант»га қарши майдонга тушмаслиги аниқ. Дисквалификация муддати Тартиб-интизом қароридан кейин маълум бўлади.

Маълумот учун, Абдуқодир клуби сафида ўтган 10та ўйинда 3 марта огоҳлантирилган бўлса, фаолиятида илк бор қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар