МЛС кубоги доирасидаги плей-офф серияси иккинчи ўйинида «Интер Майами» мағлубиятга учраб, энди жамоалар ғолибни аниқлаш учун учинчи марта ўзаро ўйнайдиган бўлди.
Плей-оффдаги биринчи баҳсда Месси ва унинг жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, бугунги учрашувда «Атланта» 90+4-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди – 2:1.
Икки ўйин натижасига кўра, кучлар тенг келгани сабабли томонлар ғолибни аниқлаш учун ўзаро ҳал қилувчи 3-ўйинда майдонга тушади.
МЛС кубоги. 1-босқич. Иккинчи ўйин
Атланта Юнайтед – Интер Майами 2:1
Голлар: 0:1 – 40 Мартинес, 1:1 – 58 Уильямс, 2:1 – 90+4 Шанде Силва.
Атланта Юнайтед – Гьюзан, Абрам, Уильямс, Эрнандес, Амадор, Торрес (Шанде Силва, 89), Маккарти (Муюмба, 71), Слиш, Лобжанидзе, Тиаре (Риос, 78), Миранчук.
Интер Майами – Кэллендер, Мартинес, Аллен (Кампана, 84), Авилес, Альба, Брайт (Кремаски, 46), Вейгандт, Редондо, Гомес (Рохас, 84), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (45+1), Авилес (56), Уильямс (63), Слиш (90+3), Шанде Силва (90+5).