Григорий Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси «Металлург» билан хайрлашди.
2024 йилги мавсум тугашига тўрт тур қолганда «Металлург» профессионал футбол клуби жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси Денис Тойменцев билан икки ёқлама келишувга кўра шартномани тўхтатди.
«Металлург» ПФК Колосовский ҳамда Тойменцевга клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси ишларига омад тилайди
Бугун ОКМКга қарши бўлиб ўтадиган Тошкент вилояти дербисига жамоани фаолиятини давом эттираётган мураббийлар штаби олиб чиқади. Жамоа бошқарувида юз берадиган ўзгаришлар борасида қўшимча маълумот берамиз», - дейилади Бекобод клуби хабарида.
Маълумот учун, «Металлург» Суперлигада сўнгги 14-ўринни эгаллаб турибди. Клуб июн ойида черногориялик Веско Стешевични ҳам истеъфога чиқарган ва ўрнига Колосовский иш бошлаганди.