Ла Лига 12-тури доирасида «Атлетико» ўз майдонида «Лас-Палмас»ни мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида бош мураббий Диего Симеоненинг ўғли Жулиано Симеоне Ла Лигадаги дебют голини уриб, ҳисобни очди – 1:0. 21 ёшли форвард ҳозиргача Ла Лигада 10та ўйинда майдонга тушганди.
Иккинчи бўлимда эса Серлот гол уриб, жамоасининг ишончли ғалабасига ҳисса қўшди – 2:0.
«Атлетико» бу ғалаба эвазига 23 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилди.
Ла Лига. 12-тур
Атлетико – Лас-Палмас 2:0
Голлар: 1:0 – 37 Симеоне, 2:0 – 83 Серлот.
Атлетико – Облак, Галан (Рейнилду, 84), Лангле, Хименес, Молина, Лино (Галлахер, 46), Барриос (Де Поль, 46), Коке, Симеоне (Витцель, 84), Альварес (Корреа, 65), Гризманн (Серлот, 65).
Лас-Пальмас – Силлессен (Хоркаш, 60), Муньос, Маккенна, Суарес (Мармоль, 81), Вити, Кампанья (Хави Муньос, 64), Эссугу, Родригес (Фустер, 87), Молейро, Фабиу Силва (Мата, 87), Сандро Рамирес (Макберни, 64).