АПЛ 10-турининг марказий ўйини «Олд Траффорд»да бўлиб ўтди.
Руд ван Нистелройнинг АПЛда бош мураббий сифатидаги дастлабки учрашувида «МЮ» «Челси»га қарши саф тортди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Бруну пеналтидан ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Кайседо фарқни йўққа чиқарди – 1:1.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларига қадар икки томонда ҳам ғалаба голини уриш учун имкониятлар юзага келди, аммо томонлар муроса кўчасини танлашди.
Шу тариқа, «Челси» 18 очко билан «Арсенал»ни ортда қолдириб 4-ўринга кўтарилди, «МЮ» 12 очко билан 13-ўринда бормоқда.
АПЛ. 10-тур
Манчестер Юнайтед – Челси 1:1
Голлар: 1:0 – 70, пенальти Бруну Фернандеш, 1:1 – 74 Кайседо.
Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи, Мартинес, де Лигт, Диогу Далот, Угарте (Линделеф, 84), Каземиро, Рэшфорд (Диалло, 73), Бруну Фернандеш, Гарначо, Ҳойлунд (Зиркзе, 84).
Челси – Санчес, Жеймс, Колуилл, Фофана, Гюсто (Кукурелья, 46), Лавия (Фернандес, 70), Кайседо, Палмер, Нету, Мадуэке (Мудрик, 70), Джексон.
Огоҳлантиришлар: Гюсто (36), Угарте (42), Диогу Далот (45+1), Рэшфорд (67), Каземиро (85).