Саудия Арабистони чемпионати 9-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» «Ал Ҳилол»ни қабул қилиб, рақибини яна мағлуб этолмади. Талисканинг 1-дақиқадаги голига иккинчи бўлимда Милинкович-Савич жавоб берди.
Шу тариқа Роналду ва жамоадошларининг мамлакат чемпионига қарши ғалабасиз серияси 7 ўйинга етди.
Дурангдан сўнг «Ал Ҳилол» 25 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 2-поғонадаги «Ал Иттиҳод» ҳисобида 24 очко бор. «Ан Наср» 19 очко билан 3-ўринга жойлашган.
Саудия пролигаси. 9-тур
Ан Наср — Ал Ҳилол 1:1
1 ноябр, «King Saud University Stadium»
Голлар: Талиска (1) — Милинкович-Савич (78).
Ан Наср – Бенто, Бушал, Лапорт, Симакан, Ал Ғаннам (Яҳё, 83), Ал Ҳайбари (Ал Ҳасан, 61), Брозович, Отавио, Талиска (Маран, 83), Мане (Ал Лажами, 83), Роналду.
Ал Ҳилол – Буну, Лоди (Ал Ҳарби, 90+3), Ал Булайҳи, Кулибали, Канселу (Ал Ями, 90+2), Милинкович-Савич, Канно (Носир Ад Досари, 79), Салим Ад Досари, Малком, Ал Қаҳтони (Маркос Леонардо, 58), Митрович.
Огоҳлантиришлар: Брозович (20), Мане (43), Роналду (45+1), Ал Ҳайбари (52), Малком (57), Канно (60), Ал Булайҳи (82), Отавио (84), Носир Ад Досари (90+4).