Дуайт Йорк — Тринидад ва Тобаго бош мураббийи
Дуайт Йорк Тринидад ва Тобаго миллий жамоасини бошқаради.
52 ёшли мутахассис 1989-2009 йилларда Тринидад ва Тобаго сафида 72 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урган, 2006 йилги жаҳон чемпионатида жамоа сардори бўлган.
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси 2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин миллий жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.
Бу — Йоркнинг иккинчи бош мураббийлиги. У 2022-23 йилги мавсумда Австралиянинг «Макартур» клубига ҳам устозлик қилган.
Маълумот ўрнида, Тринидад а Тобаго ФИФА рейтингида 102-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар