02.11.2024 20:31
7480
Теглар
«Аркадаг» ташкил этилганидан бери илк бор ютқазди

«Аркадаг»нинг ғалабали сериясига чек қўйилди.

Серия 61 ўйиндан иборат бўлди. 

«Аркадаг» 2023 йил баҳорида ташкил этилган ва ўшандан бери барча ўйинларда ғалаба қозониб, икки марта Туркманистон чемпионатида ғолиб чиқди ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритди.

Туркманистон клуби Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) чақирув лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Кувайтнинг «Ал Араби» жамоасига имкониятни бой берди (2:3). Бу — жамоанинг илк мағлубияти. 

Ютқазганига қарамай, «Аркадаг» турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди.

«Аркадаг» худди шу номдаги шаҳар клубидир. Шаҳар 2019 йилда Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига ташкил этилган. Бу сўз собиқ давлат раҳбарининг расмий номи бўлиб, «қўрғон, таянч ва умид» деган маъноларни англатади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар