Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар ҳақида гапирди.
«Спортинг»ни бошқараётган португалиялик мутахассис инглиз клуби бош мураббийлигига тайинланди. У 11 ноябрдан «Манчестер Юнайтед»да иш бошлайди.
«Менинг ягона илтимосим — трансфер мавсум тугаганидан кейин амалга ошиши эди, аммо «Манчестер Юнайтед» бунинг иложи йўқлигини айтди — ҳозир ёки ҳеч қачон.
Агар рад этсам, 6 ой ичида бу ишни олмаслигимни тушундим. Ва 6 ойдан кейин «Спортинг»ни тарк этишимни ҳам билардим.
Мавсум бошида «Спортинг» президенти билан гаплашдим ва унга нима бўлишидан қатъи назар, бу менинг клубдаги сўнгги мавсумим эканлигини айтдим.
Ва кейин «Манчестер Юнайтед» пайдо бўлди. Улар товон пули (11 млн евро) тўлаш бандидан фойдаланишди.
Одамлар пулни танлади дейишмоқда, аммо бундай эмас. 3 баравар кўпроқ маош таклиф қилган клублар ҳам бўлди, аммо рад этдим. Чунки айнан «МЮ» — мен хоҳлаган клуб», — дея 39 ёшли мутахассиснинг сўзларини келтиради ESPN.