Винисиус Саудия Арабистонидан бўлган миллиард долларлик таклифни кўриб чиқмоқда.
Relevo хабарига кўра, «Реал» вингерига ўтган ёзда ҳам Яқин Шарқдан таклиф бор эди. Бу — Винини дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирадиган 1 миллиард евролик 5 йиллик шартнома.
Foot Mercato таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати делегацияси 24 ёшли футболчини «Ал Ҳилол»га ўтишга кўндириш учун Мадридга ташриф буюрган. Бразилиялик вингерга улкан лойиҳа тақдим этилди ва унга 4 мавсум учун «футбол оламида ҳеч қачон бўлмаган» маош таклиф қилишди. Улар Винисиусни лиганинг бош юзига ва 2034 йилда ушбу мамлакатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати рамзига айлантиришмоқчи.
Европанинг бир қанча бой клублари, жумладан, «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам вазиятни кузатмоқда. «Реал» Винисиус шартномасининг сўнгги йилида уни узайтирмаслигидан хавотирда ва «ПСЖ»даги Мбаппе ҳолатининг такрорланишини истамайди, шунинг учун яқин келажакда янги муҳокамалар кутилмоқда.
Манбага кўра, Винисиус ўзини Яқин Шарқда синаб кўришга тайёр, аммо 2026 йилдан олдин ўтмоқчи эмас. Унгача у Европада ўйнашни давом эттирмоқчи ва келаси йил яна «Олтин тўп»ни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.