Суперлига 23-тури доирасида медаллар учун кураш олиб бораётган «Сўғдиёна» ўз майдонида «Сурхон»га ютқазиб қўйди.
Жиззахликлар Йовович ва Дориевнинг голи эвазига биринчи бўлимда ғолиб сифатида чиқиб кетган бўлса, иккинчи бўлимда эса термизликлар сафида Абдуғофур Ҳайдаров катта саҳнага чиқди. 19 ёшли ҳужумчи 15 дақиқа ичида ҳет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Яна битта голга Жаҳонгир Абдусаломов муалифлик қилди – 4:2.
Шу тариқа, «Сўғдиёна» 37 очко билан 4-ўринга тушди, «Сурхон» эса 32 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Суперлига. 23-тур
«Сўғдиёна» - «Сурхон» 2:4
Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
Голлар: Владимир Йовович 9, Люпчо Дориев 23 – Абдуғофур Ҳайдаров 62, 68, 77, Жаҳонгир Абдусаломов 82.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов, 8. Владимир Йовович (17. Самандар Синдаров 60, 82.Фазлиддин Омонкелдиев, 85) 9. Самандаржон Мавлонқулов (68. Сардорбек Ҳошимов, 85), 14. Люпчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев (23.Суҳроб Иззатов,46), 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 5. Жамалиддин Хожаниёзов, 6. Беҳзод Шамсиев, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Дмитрий Плетнёв (15.Диёр Рамазонов, 76), 11. Абдуғофур Ҳайдаров, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов (19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 84), 22. Жавоҳир Жўраев, 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов, 98. Фаррух Икрамов (3 Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 71).