«Сити» топ-клубларнинг қизиқишларига халақит қилиш учун Родри билан шартномани имкон қадар тезроқ узайтирмоқчи
«Манчестер Сити» Родрининг кетишига йўл қўймаслик учун чора кўришга тайёрланмоқда.
Cadena SER хабарига кўра, манкунианликлар яримҳимоячи билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномани имкон қадар тезроқ узайтирмоқчи. Раҳбарият «Олтин тўп»нинг янги ғолибига топ-клублар, жумладан, «Реал», «Барселона» ва «Бавария» қизиқиш билдираётганини тушунади, шунинг учун уни клубда сақлаб қолиш режасини ишлаб чиқиш бошланди.
Айни пайтда вазият жуда оптимистик. «Шаҳарликлар» клубнинг ривожланаётганига ишончлари комил ва жамоа ўйинчисининг «Олтин тўп»ни қўлга киритиши клуб тарихидаги яна бир муҳим босқич ҳисобланади. Таъкидланишича, улар 28 ёшли испан билан шартномани узайтирмагунча тўхташмайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар