01.11.2024 13:56
3849
Теглар
Рафиня «Барса» уни сотмоқчи бўлгани ҳақида: «Ўзимни товардек ҳис қилдим»

Рафиня ўтган ёзда сотиб юборилишга яқин бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Таътилда дам олаётганимни эслайман ва бирдан улар мени сотишлари ҳақида эълон қилишди, ўша пайтда ўзингизни товардек ҳис қиласиз. Улар биз билан хоҳлаганларини қилишади. Аммо бизда ҳис-туйғулар бор. Фарзандларимиз бор.

Биз ҳақимизда нима дейишларини эшитамиз ва бу бизга таъсир қилади, совуққон эмасмиз. Мен жаҳлдорман, баъзида арзимас ишларни қиламан. Лекин туғилганимдекман, улғайсам ҳам шундай бўлиб қоламан. 

Кетиш ҳақида ўйладим, чунки ўз салоҳиятимга ишонаман ва агар улар мени рад этишса, кетаман. Рафиқам менга ишонади. Ҳаётимдаги муҳим инсонлар менга ишонишади. Бир куни рафиқам билан бу ерда нима қила олишим бўйича барча вариантларни муҳокама қилдик, чунки «Барселона»да ҳали ҳам бир неча йиллик шартномам бор эди. Шуни ҳисобга олдик.

Мен одамларга ишонишмагани нотўғри эканлигини исботламоқчи эдим. Дўстларим ва рафиқам билан яна гаплашдим. Мураббий ўзгарди. Балки, унинг таркиби бордир, эҳтимол, ўйнамасман. Лекин хотиржам эдим. Ишдан бир ҳафта ўтиб, у мени ёқтириб қолади. Мен билан ҳар доим шундай бўлган, ҳатто миллий жамоада ҳам — машаққатли меҳнат туфайли охир-оқибат майдонга тушдим», — деди каталонияликлар вингери.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар