Куртуа жароҳатдан тикланиб, «Реал» машғулотларига қайтди
Тибо Куртуа «Реал» машғулотларига қўшилди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, белгиялик голкипер яқинда олган жароҳатидан кейин сафга қайтишга яқин. У 29 сентябр куни «Атлетико»га қарши учрашувда (1:1) чап оёқ сон мушагидан жароҳатланганди. Шу сабабли «Эл-Класико»ни ўтказиб юборганди.
Маълумот учун, 32 ёшли дарвозабон жорий мавсум 12 ўйинда майдонга тушганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар