Дрогба «Олтин тўп» ютмаганлар ичида совринни 10 бор олишга лойиқ бўлган футболчини айтди
Дидие Дрогбанинг фикрича, Терри Анри «Олтин тўп»га лойиқ эди.
«Терри Анри. У, эҳтимол, 10 марта лойиқ эди, чунки у нафақат Премер-лигада, балки миллий жамоада ҳам ажойиб ўйнаган.
У Чемпионлар Лигасида ўзига Хос футболчи бўлган, голлар урган, ўйинларни бир ўзи ютган. Бу — Терри Анри. Ортиқ нима дейишни билмайман», — деди «Челси»нинг собиқ форварди саволга жавоб бера туриб.
Анри 2003 йилда Павел Недвед «Олтин тўп» ютганида, 2-ўринни эгаллаганди. «Арсенал» собиқ ҳужумчиси 2006 йилги овоз беришда эса 3-ўриндан жой олган, ўшанда соврин Фабио Каннаварога топширилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар