«Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик мураббийи Руд ван Нистелрой Лига Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Лестер»га (5:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Каземиронинг чиройли зарбаси билан бошланган ажойиб голлар урдик.
Айтишим керакки, бизга бироз омад кулиб боқди. Икки зарба дарвоза устунига тегди ва тўп Каземиронинг оёғига бориб тушди, Бруну эса жарима зарбасидан рикошет орқали тўп киритди – у узоқ вақтдан кейин гол урди, шунинг учун дубл қайд этганидан хурсандман.
«МЮ» 5 та гол урди, лекин биз «Вест Ҳэм» (1:2), «Фенербаҳче» (1:1) ва «Брентфорд»га (2:1) қарши ўйинларда кўпроқ имкониятлар яратгандик. Кутилмаганда омад бугун биз томонда бўлди.
Мен бу ерга клубга ёрдам бериш учун ассистент сифатида келганман. Энди вақтинчалик бош мураббий сифатида ёрдамлашяпман. Клубга ўз келажагини қуришда кўмаклашиш учун шу ердаман. Атрофимда жамоа учун энг яхшисини хоҳлайдиган кўп одамлар бор ва бу ҳеч қачон ўзгармайди», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.