31.10.2024 17:05
4275
Теглар
Тожикистон U17 жамоаси ҳужумчисининг бир ўйинда киритган 14та голи ФИФА рекордига айланди

Осиё кубоги U17 саралаш босқичи доирасида тожикистонлик 16 ёшли Муҳаммад Назриев томонидан бир ўйинда киритилган 14та гол ФИФА рекордига айланди.

J гуруҳи доирасида Сингапурда ўтган 1-тур баҳсида қўшни Тожикистон ўсмирлар жамоаси Гуам U17 жамоаси устидан футболга хос бўлмаган натижа – 33:0 ҳисобида зафар қучганди. Қўшниларимиз сафида «Истиқлол» клубининг ёш ҳужумчиси Муҳаммад Назриев 14та голга муаллифлик қилди (!). Якунда гуруҳда 1-ўринни эгаллаган тожиклар U17 Осиё кубоги-2025 финал босқичига йўлланма олишди.

Бу баҳс 23 октябр куни ўтказилган бўлса-да, бу рекордга айлангани ҳақида 30 октябр куни маълум қилинди. Муҳаммад Назриев 14та голи билан ФИФА байроғи остида ўтган расмий турнирларнинг бир учрашувида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бунгача ФИФАнинг ушбу рекорди австралиялик Арчи Томпсонга тегишли бўлиб, у 2002 йилда Австралия – Америка Самоаси ўйинида (31:0) 13та голга муаллифлик қилган эди.

Шу тариқа, тожикистонлик 16 ёшли ҳужумчи орадан 22 йил ўтиб, Австралия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Арчи Томпсоннинг рекордини янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар