31.10.2024 11:41
2306
«Спортинг» Аморимнинг «МЮ»га кетишини кечиктирмоқчи

«Спортинг» Рубен Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтишини кечиктирмоқчи.

Аввалроқ Лиссабон клуби 39 ёшли мутахассиснинг кетишини тасдиқлаганди. Манкунианликлар мураббий учун 10 миллион евро товон пули тўлашлари хабар қилинганди. 

Журналист Каве Солеколнинг сўзларига кўра, «Спортинг» португалиялик мутахассиснинг клубда яна 30 кун қолишини истамоқда. Чунки қоидага кўра, товон пули тўланганидан кейин ҳам шартнома бир ойгача давом этиши мумкин. 

Португалия клуби Аморимни ноябр ойидаги танаффус вақтида «МЮ»га қўйиб юборишга тайёр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар