«Реал» Винисиус Жуниорни худди ўтмишдаги Криштиану Роналду каби каби ҳимоя қилади.
Relevo хабарига кўра, Мадрид клуби «Олтин тўп» «Ман Сити» яримҳимоячиси Родрига насиб этишини билгач, ўз юлдузига нисбатан адолатсизлик бўлаётганини ҳис қилган.
Клуб президенти Флорентино Переснинг қарорига кўра, «қаттиқ адолатсизлик»дан бразилиялик футболчини ҳимоя қилиш учун тадбирга бормасликка қарор қилинган.
«Реал» ҳали ҳам маросим натижаларидан жуда хафа ва буни УЕФА билан Суперлига тузиш йўлидаги «урушлар» таъсири сифатида кўрмоқда. Клуб ўтган мавсум бўйича Родрини Винисиус ёки Даниэл Карвахалдан устун қўядиган спорт сабабларини кўрмаяпти.
Тадбирга бормаслик қарори билан «қироллик клуби» Винисиусни қўллаб-қувватламоқчи бўлди, у клуб назарида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ эди.
Винисиусни бундай қўллаб-қувватлаш «Реал»нинг аввалроқ Роналдуга берган ёрдамига ўхшайди. Клуб ҳар доим португалиялик ҳужумчи «Олтин тўп»ни қўлга киритиши учун Лионел Мессига қарши курашган ва у Перес билан келишмовчиликлар туфайли жамоадан кетгунча ҳимояланган. Ўшанда футболчи солиқ органлари билан боғлиқ муаммолардан ҳам ҳимояланган.
Винисиусга келсак, клуб бошқа нарсалар қатори бразилиялик вингерини ирқчиликка қарши курашда ҳам қўллаб-қувватлайди. Баъзилар ҳатто қўллаб-қувватлашлар аллақачон Криштиануникидан ошиб кетганини таъкидлашади.