31.10.2024 22:24
2774
Теглар
«Мотивация қолмадими? Турнир жадвалидаги ўрнимизга қаранг» – Хомяков «Андижон»нинг мағлубияти ва ОЧЛ-2025 ҳақида

Суперлига доирасидаги «Пахтакор» - «Андижон» (3:1) ўйинидан кейин андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.

«Мағлубиятдан кейин нимадир дейиш қийин. Биринчи голни кераксиз жойда ўтказиб юбордик, вазиятларда аниқлик етишмади. «Пахтакор» билан бугунгидек очиқ ўйнаб бўлмайди.

Финалдан кейин ўйинчиларда мотивация қолмадими? Қанақасига мотивация етмаслиги мумкин? Турнир жадвалидаги ўрнимизга қаранг. Бу мотивация билан боғлиқ эмас, шунчаки чарчоқ аломати.

Келаси мавсумдаги ОЧЛ баҳсларига қанчалик тайёрмиз? Ҳали мавсум тугагани йўқ, яна 4та ўйинимиз бор. Ҳозир кўпроқ шу ҳақда ўйлаяпман. Мавсумни тугатиб олайлик, кейин ҳаммасини ўйлаб оламиз», - дея Хомяковнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, «Андижон» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Клуб Ўзбекистон кубоги ғолиби сифатида келаси мавсумда ОЧЛ-2да иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар