31.10.2024 10:25
3495
Гвардиола мавсумдаги илк мағлубият ва жароҳатлар ҳақида гапирди

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг мавсумдаги илк мағлубияти ва янги жароҳатлар ҳақида гапирди.

Англия Лига кубоги 1/8 финалида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «шаҳарликлар»дан устун келди (2:1).

«Сити» таркибида яримҳимоячи Савио Морейра иккинчи бўлимда жароҳат олди, бразилиялик вингер замбилда олиб чиқиб кетилди ва унинг ўрнига 19 ёшли Жейкоб Райт майдонга тушди. Қолаверса, дастлаб асосий таркибда кўрсатилган ҳимоячи Мануэл Аканжи ҳам беллашувда иштирок этмади, унинг ўрнига Рубен Диаш майдонга тушди.

«Ажойиб ўйин. Ёш футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Улар жуда тез. Мен жуда мамнунман.

Биз жуда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда баҳс масаласини ҳал қилиш мумкин бўлган вазиятлар юзага келди. Қанчалик яхши ўйнаганимизни жуда яхши биламан.

Футболда баъзида мавжуд ўйинчилар сони туфайли қийин аҳволга тушиб қоламиз. Жароҳатлар қандай бўлса, шундай. Ўйинчининг чегараси мавжуд. Савио билан нима бўлганини эртага билиб оламиз.

Жек Грилиш ва Кайл Уокернинг аҳволи? Уларда кейинги баҳсларда ўйнаш имконияти йўқ.

Ҳоланд? Уни бугун ўйнатмаслик режаси бор эди. У тўлиқ тикланмаганди ва майдонга тушса, яна энергия сарфлашига тўғри келган бўларди», — дейди испаниялик мутахассис Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар