Эрик Тен Ҳаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин
«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.
TeamTalk хабарига кўра, «Боруссия» клуби раҳбарияти нидерландиялик мураббийни Дортмундга таклиф этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Клуб кетма-кет учта мағлубиятдан кейин жамоа мураббийи Нури Шаҳинни истеъфога чиқариб, ўрнига тен Ҳагни таклиф этмоқчи.
Тен Ҳаг ўтган ҳафтада Манчестер клубидаги 3 йиллик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, «Боруссия» «Волфсбург»га ютқазиб Германия кубогини тарк этган бўлса, Бундеслигада 7-ўринда, ЕЧЛда эса 11-поғонада бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар