31.10.2024 21:45
1030
Теглар
«Элит ЧЛ олдидан яхши тайёргарлик бўлди» — Камолиддин Тожиев «Андижон»га қарши ўйиндан кейин

«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев Суперлига 23-тур доирасидаги «Андижон» (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман.

Дастлабки 15 дақиқа мослашиб олиш қийин кечди. Қолган вақтда тўлиқ устунлик қилдик. Алмаштиришлар ҳам қўл келди.

Бу баҳс биз учун ОЧЛ олдидан яхши тайёргарлик бўлди. 

Отабек Жўрақўзиев билан ишлаяпмиз. «Пахтакор»га келган ҳамма ҳам бирданига яхши ўйнаб кета олмайди. Дилшод Саитовнинг сўнгги вақтларда ўйин амалиёти камлиги сезилди», — дея Камолиддин Тожиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар