«Барса» Фермин Лопес билан шартномани 2029 йилгача узайтирди
Фермин Лопес «Барселона» клуби билан узоқ йиллик шартномага қўл қўйди.
Ла Масиянинг 21 ёшли тарбияланувчиси ва Каталония клуби ўртасида 2029 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган келишув имзоланди.
Инсайдер Фабрицио Романога кўра, футболчининг товон пули миқдори 500 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, Лопес жорий мавсум «Барселона»да 6 ўйинда майдонга тушиб, «Бавария»га қарши ЕЧЛ ўйинида (4:1) 2та ассист қайд этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар