31.10.2024 19:21
2179
Теглар
Абдуқодир Ҳусанов – Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга даъвогар

Франция чемпионати – Лига1 дивизиони расмий сайти ойнинг энг яхши ёш ўйинчиси номи учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Ланс»нинг 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов уч нафар номзод орасидан жой олган. Ғолибни аниқлаш учун Франция чемпионатининг «твиттер»даги расмий саҳифасида сўровнома ўтказилмоқда.

Бугун, 31 октябр ҳолатига кўра, Абдуқодир Ҳусанов 45,9 овоз билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни «Марсел»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Жонатан Роу (29 фоиз) эгаллаб турган бўлса, «Лион»нинг 19 ёшли форварди Малик Фофана (25 фоиз) 3-ўринда бормоқда.

Овоз бериш жараёни 3 ноябр, соат 14:00га қадар давом этиши маълум қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар