Пети: «Роналду 42 ёшгача футбол ўйнаса ҳам 1000 та гол ура олмайди»
Франция миллий жамоаси ҳамда «Челси», «Арсенал» ва «Барса» клублари шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи Эммануэл Пети Криштиану Роналдунинг 1000 та гол ура олишига ишонмаяпти.
39 ёшли португалиялик ҳужумчининг голлари сони 907 тага етган.
«Роналду Саудия Арабистонида 42 ёшгача ўйнаса ҳам 1000 та гол ура олмайди.
Рости, мен уни бу рақамга яқин келади деб ўйламайман. Бу ёшда мавсумига 30-40 та тўп киритиш жуда қийин», — дейди франциялик собиқ яримҳимоячи, ЖЧ-1998 ғолиби.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар