Фонсека мағлубиятдан сўнг: «Наполи» гол урди, аммо биз ўйинни бошқардик ва сифатли футбол ўйнадик»
«Милан» бош мураббийи Паулу Фонсека А Серия 10-туридан ўрин олган «Наполи» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Мен доим майдонда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарман, буни ўз зиммамга оламан. Барча голларда олдини олиш мумкин бўлган хатоларга йўл қўяпмиз. Очиғи, 5-дақиқадан сўнг «Наполи»дан тўп ўтказиб юборсангиз, қийин бўлади.
Умуман ўйинга қарасангиз, рақиб гол урди, аммо биз ўйинни назорат қилдик. Ёмон стартга яхши жавоб қайтардик, позитив ва сифатли футбол ўйнадик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Ўз жарима майдончаси яқинида ҳимояланадиган «Наполи»га қарши ўйнаш осон эмас», — деди португалиялик мутахассис DAZN'га берган интервюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар