Серхио Агуэро «Манчестер Сити»да бирга ўйнаган собиқ жамоадоши Родрининг «Олтин тўп» ютганига ишониши қийин бўлгани ҳақида гапирди.
«Бир ой олдин твиттерда Родри ғалаба қозонишга лойиқ эканлигини ёзгандим, аммо совринни ютишига ишонмагандим. Кеча у билан гаплашдим ва Винисиус совринни ютади, деб ўйлаганимни айтдим: у глобал таъсир кучига эга «Реал»дан ва яна Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, Вини — монстр, у улкан истеъдодга эга.
Менимча, улар Родрининг икки йил аввал Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритган, аммо жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Месси билан рақобатлаша олмаган мавсумига ҳам баҳо беришди. Ўшанда унга «Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин эди. Бу — сўнгги мавсумлар комбинацияси.
Ҳамма совринни ҳужумчилар ютиши ҳақида гапирарди, аммо Родри — яримҳимоячи. Ҳимоячилар ва яримҳимоячиларнинг хизматлари эътироф этилгани тўғри, аммо дарвозабонлар рўйхатда ҳам йўқ. Мен овоз бериш тизимини тушунмайман», — дейди аргентиналик собиқ ҳужумчи.