Абдуқодир Ҳусанов — мухлислар талқинига кўра «Ланс»нинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси
«Ланс» мухлислари жамоанинг октябр ойидаги энг яхши футболчисини аниқлашди.
Унда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 82,84% овоз олиб, катта фарқ билан ғалаба қозонди. Кейинги ўринларни Факундо Медина (7,93%) ва Анди Диуф (2,58%) эгаллади.
Маълумот учун, 20 ёшли футболчи якунланаётган ойда «Ланс» сафида барча 3 ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва ўртача 7 балл олди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар