Бугун, 29 октябр куни Жанубий Корея пойтахти Сеулда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ОФК томонидан йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Шунингдек яна бир қатор номинацияларда ғолиб номи эълон қилинди:
CAFA — «Йилнинг энг яхши минтақавий футбол ассоциацияси» номинацияси ғолибига айланди.
«Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Парк Ёун-Жеонг (Корея Республикаси)
«Йилнинг энг яхши мураббийси» — Го Оива (Япония U23 бош мураббийи)
«Йилнинг энг яхши футзалчиси» — Саид Аҳмад Аббоси (Эрон)
«Йилнинг энг яхши халқаро аёл футболчиси» — Эллие Карпентер (Австралия)
«Йилнинг энг яхши халқаро футболчиси» — Сон Ҳён Мин (Корея Республикаси)
«Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси» — Чаэ Ун Ёнг (КХДР)
«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» — Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон)
«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» — Кико Сеике (Япония)
«Йилнинг энг яхши футболчиси» — Акрам Афиф (Қатар).