Саудия қироли кубоги. Роналду пеналтидан фойдалана олмаган ўйинда «Ан Наср» ютқазиб, турнирни тарк этди
Саудия қироли кубогида 1/8 финалнинг бир қанча ўйинлари ўтказилди.
«Ан Наср» кутилмаганда ўз уйида «Ат Таъавун»га минимал ҳисобда ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди. Роналду 90+6-дақиқада пеналтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятидан фойдалана олмади.
Шунингдек, «Ал Ҳилол» «Ат Таи»ни йирик ҳисобда енгди. Отабек Шукуров ўйнайдиган «Ал Файҳа» кичик ҳисобдаги ғалаба билан 1/4 финалга чиқди. Ўзбекистонлик яримҳимоячи захирада қолдирилди.
Саудия қироли кубоги. 1/8 финал. 29 октябр
Ан Наср — Ат Таъавун 0:1
Гол: Ал Аҳмад (71).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Роналду (90+6).
Ат Таи — Ал Ҳилол 1:4
Голлар: Ал Жувайд (7) — Ал Ҳамдан (5, 49), Ал Ғаннам (38), Леонардо (53).
Ал Файҳа — Ал Араби 1:0
Гол: Лопес (42).
Ан Нажма — Ар Раэд 0:1
Гол: Ал Амри (38).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар