Аргентина миллий жамоаси ҳамда «Атлетико» яримҳимоячиси Родриго Де Паул ижтимоий тармоқда Винисиуснинг мухлислари «ҳужуми»га учради.
«Олтин тўп» маросимида «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри Винисиусни ортда қолдириб бош совринга эга чиққач, бразилиялик ҳужумчининг аксарият аламзада мухлислари ижтимоий тармоқларда Родрини излаб, адашганча «Атлетико» яримҳимоячиси Родриго Де Паулнинг саҳифасига кирган ва изоҳларда ғазаб билан фикр қолдирган. «Ўғрилик», «Бу Винига тегишли», «Нега Винини тунаб кетдинг», «Олтин тўп»ни ўз эгасига қайтар», дея изоҳлар қолдирилган. Қизиғи, аргентиналикнинг сўнгги пости остида 6764 «коммент» қолдирилган ва уларнинг аксариятида Родри қораланиб, Винисиус совринга ҳақли экани ёзилган.
Қайд этиш жоиз, Родри ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлмаган кам сонли футболчилардан бири саналади.