29.10.2024 14:51
34747
Теглар
France Football бош муҳаррири Винисиуснинг «Олтин тўп»ни ютолмагани сабабини айтди

France Football нашри бош муҳаррири «Реал»нинг хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Мадрид клуби жамоа вингери Винисиус «Олтин тўп»ни олмаслигини билгач, маросимга бормади. Соврин «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрига насиб этди. 

«Винисиуснинг позициясига Жуд Беллингҳэм ва Даниэл Карвахалнинг кучли бешликда бўлгани таъсир қилган кўринади. Математик жиҳатдан бу унга бир неча баллга қимматга тушди.

Ғолиб ЕЧЛни ютган «Реал» футболчиси бўлиши керак, деб ҳисоблаганлар ўз овозларини улар ўртасида тақсимлашди, бу эса Родри фойдасига ишлади.

«Реал» менга жуда кўп босим ўтказди, лекин бошқа клублар билан бўлгани каби мен ҳамиша ҳалол бўлиб келганман, балки менинг сукунатим уларни четга сурган.

Мадридликлар делегациясининг йўқлиги мени ҳайратда қолдирди», — деди нашр бош муҳаррири Венсан Гарсия L'Equipe нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар