29.10.2024 21:47
2359
Теглар
Аморим «МЮ»даги дебютини «Челси»га қарши ўтказиши мумкин

«Спортинг»ни тарк этиши маълум бўлган Рубен Аморим ушбу ҳафтадаёқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, «Спортинг» Аморимни «МЮ»га қўйиб юборишга розилик бергач, барчаси режа асосида давом этса португалиялик мутахассис АПЛ 10-тури доирасида якшанба куни ўтадиган «МЮ» - «Челси» ўйинида манчестерликлар бош мураббийи сифатида дебютини ўтказиши мумкин.

Эртага, 30 октябр оқшомида Англия лига кубоги доирасида ўтадиган «Лестер»га қарши ўйинга эса Руд ван Нистелрой жамоани бошлаб тушади.

Аввалроқ, инглиз клуби Аморим учун португал жамоасига 10 миллион евро товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар