Винисиус Парижга бормайди. «Олтин тўп» маросимида «Реал»дан ҳеч ким бўлмайди – Фабрицио Романо
Бугун, Парижда ўтадиган «Олтин тўп»ни топшириш маросимига «Реал»дан ҳеч ким бормайди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Инсайдерга кўра, Винисиус Парижга жўнатилмаган. Мадрид клуби бразилиялик ҳужумчисининг совринга эга чиқмаслигидан хабар топган.
Қайд этилишича, «Реал»дан ушбу маросимга ҳеч ким бормайди. Флорентино Перес, Карло Анчелотти, Жуд Беллингҳэм ҳам Парижга бормайдиган бўлган.
Нуфузли манбалар соврин учун асосий даъвогар сифатида Родри номини келтиришмоқда.
Маълумот учун, Париждаги маросим соат 23:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар