«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 9-туридан ўрин олган «Арсенал» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Арсенал»дек кучли жамоа билан ўйинда икки марта ҳисобда ортда борганимизни инобатга олсак, қўлга киритган очкомиз хурсанд қилади, айниқса, еврокубокдаги сафар баҳсидан кейин.
1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда, ютқазишга ҳақли эмасмиз деб ўйладим, чунки мухлислар бизни баланд овоз билан қўллаб-қувватлашди ва иккинчи бўлимда кучли ўйнадик.
Биламан, сизлар титул учун курашиш ҳақида гапиришни ёқтирасизлар, бу — сизнинг вазифангизнинг бир қисми. Бундай қийин сафар ўйинида керакли натижага эришиш мумкинми? Буни қандай уддалаганимиздан жуда мамнунман.
«Арсенал» каби кучли жамоалар билан уларнинг стадионида рақобатлаша олганимизни кўриш қувонарли. Аммо мавсум сўнгида ҳаммаси қандай тугашини айтиш қийин», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.