28.10.2024 11:10
1828
Теглар
Сака Анрининг рекордини янгилади

Букайо Сака «Ливерпул»га (2:2) қарши ўйинда «Арсенал» рекордини ўрнатди.

Вингер АПЛ 9-тур учрашувининг 9-дақиқасида Бен Уайтнинг узатмасидан сўнг гол урди.

23 ёшу 52 кунлик бўлган футболчи Премер-лигада 50 та гол урган «тўпчилар»нинг энг ёш футболчисига айланди. У бундай кўрсаткичга 24 ёшу 128 кунлигида эришган Терри Анрини ортда қолдирди. 

Шу билан бирга, Сака 50 та гол учун 178 та, франциялик собиқ форвард эса эса 83 та ўйин сарфлаганини ҳам таъкидлаш керак. 

Умуман олганда, «Арсенал» тарихида 11 футболчи АПЛда 50+ гол уришга муваффақ бўлган. Пер-Эмерик Обамеянг буни энг тез бажарган — 79 ўйинда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар