Расман: «МЮ» Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарди
«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа устози Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарганини расман эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоани вақтинчалик Рууд ван Нистелрой бошқаради. У бунгача Эрик тен Ҳагнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган эди. Нидерландиялик мутахассис қониқарсиз натижалар учун лавозимидан озод этилган.
«МЮ» якшанба куни «Вест Ҳэм»га мағлубиятга (1:2) учраб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Тен Ҳаг 2022 йилнинг апрел ойида «МЮ» бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа 2022/23 йилги мавсумда Англия лига кубогини қўлга киритган бўлса, 2023/24 йилги мавсумда Англия кубоги соҳибига айланганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар