28.10.2024 11:11
920
Инзаги 4:4дан сўнг: «Ҳимояси кучли «Ювентус»га 7-8 та гол уришимиз мумкин эди. Ўтказган голларимизни эса таҳлил қилишим керак»

«Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги А Серия 9-туридан ўрин олган «Ювентус»га (4:4) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Хафалик бор, лекин мен мураббий сифатида ўтказиб юборган 4 та голимизни таҳлил қилишим керак. Кучли жамоага қарши ўйнадик, аммо бунча кўп гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. 

Ижобий томонларга ҳам асосланишим керак. «Ювентус» — А Сериянинг 8 та ўйинида очиқ ўйиндан бор-йўғи 1 бор тўп ўтказиб юборган жамоа ва бугун биз 7 ёки 8 та гол уришимиз мумкин эди. Бизда 5-гол учун тўрт-бешта имконият бўлди. Рақиб — тажрибали жамоа ва бундай имкониятларни қўлдан бой бериб бўлмаслигини билардик. 

Кейин Йилдиз кутилмаганда гол урди, ҳаммаси бизнинг захира ўриндиғимиз ёнидан бошланди, Камбиязо яхши ўйнади ва Йилдиз ярим югурган ҳолда икки дуэлда ғалаба қозонди. Тизимни бироз йўқотдик, кейин тўртинчи голда қатор хатоларга йўл қўйдик. Бу вазиятлар биз ғалаба қозонишга ҳақли бўлган ўйинни бузди.

Мураббий сифатида  футболчиларни таҳлил қилиб, улар билан гаплашишим керак. Йигитлар кийиниш хонасида тушкун кўринарди. Бу асабийлаштиради, чунки биз «Ювентус»га қарши ўйнадик, уларнинг кучли томони — ҳимояда ва биз эса жуда кўп голли вазиятлар ярата олдик, лекин ғалаба қозонолмадик», — дейди Инзаги Sky Sport Italia'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар